...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Ҳиндистон Президенти билан учрашув ўтказди


22:05, 01.10.2018 Жамият
 6 072

Ўзбекистон раҳбари Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд билан учрашув ўтказди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ҳиндистонда бўлиб турибди.
 
Ўзбекистон Президенти “Раштрапати Бхаван” саройида Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд билан учрашув ўтказди.
 
Саройдаги расмий қабул маросимига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан ташриф буюрган. Уларни Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд турмуш ўртоғи Савита Ковинд билан қаршилаган.
 
Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга сафари бугун, 1 октябрь куни якунига етади. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар