...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Тошкентга қайтяпти


23:02, 01.10.2018 Жамият
 2 735

Музокаралар якунлари бўйича 20 та салмоқли ҳужжат имзоланди, истиқболли йўналишлар бўйича келишувларга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон Республикасига амалга оширган давлат ташрифи ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон раҳбари ўтирган самолёт Тошкент томон йўлга чиқди. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. 

Ўзбекистон раҳбари Ҳиндистон Президенти, Вице-президенти, Бош вазири, ташқи ишлар вазири билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар якунлари бўйича 20 та салмоқли ҳужжат имзоланди, истиқболли йўналишлар бўйича келишувларга эришилди. 

Президент ташриф аввалида ишонч билдирганидек, олий даражадаги самарали музокаралар Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиб, стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар