...
МЕНЮ
ONLINE TV

Минҳожиддин Мирзо Маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди


12:32, 19.04.2017 Жамият
 4 086

У 1965 йил 30 июлда Андижон шаҳрида таваллуд топган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 февралдаги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилган эди.
 
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб Минҳожиддин Ҳожиматов Мирзажонович тайинланди.
 
Минҳожиддин Мирзо тахаллуси остида ижод қилувчи шоир бир неча йиллар олдин Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири лавозимида фаолият юритган. У 1965 йил 30 июлда Андижон шаҳрида таваллуд топган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон маданият вазири Маҳмуд Муродов жорий йилнинг февраль ойида ушбу лавозимга тайинланган эди.
Сумбула

Теглар:Маданият вазирлиги Минҳожиддин Мирзо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар