...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яшасин саводсизлик! Зувалани “зувола” дейдиган Маданият вазирлигидагилар гувалани ҳам “гувола” дермикин?..


00:52, 29.01.2018 Жамият
 11 772

Ана, савод! Мана, савия! Қизиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ўзбек тили имловий луғатини ўзгартириш ваколати ҳам берилганми?

Яқинда ижтимоий тармоқларда маданият ва санъат олами вакиллари доира ва микрофон тасвири туширилган логотипни жойлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси “Зувола” номли қўшиқлар танловини эълон қилгани ҳақидаги маълумотни ёзиб қолдиришганига кўзим тушди.  Вазирлик ҳам расмий сайтига ушбу логотипни жойлаштириб, эълонни тақдим этди.
 
Расмий хабарда мазкур танлов ҳайъатининг илк йиғилиши “Туркистон” саройида бўлиб ўтгани айтиларкан, танлов мақсади сифатида “зувола”си пишиқ қўшиқларни танлаш кўрсатилган.
 
Ана, савод! Мана, савия! Қизиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ўзбек тили имловий луғатини ўзгартириш ваколати ҳам берилганми? Наҳот, вазирликдаги “саводлилар” “зувола” сўзи йўқлиги, имло қоидаларига кўра “зувала” деб ёзилишини билмаса?
 
“Зувала” сўзининг луғавий маъноси – хамирнинг зуваласи, айрим ҳудудларда лойнинг зуваласи (Баъзан одамларнинг таг-зоти ҳақида гап кетганда, зуваласи пишиқ дейилиши ҳам мумкин) деган маънони билдиради.  
 
Кўп ҳолларда қўшиқчиларнинг саводи масаласида баҳслар устидан чиқамиз. Замоннинг зайли, рекламанинг кучи билан танилган хонандалар мактабда 2 баҳога ўқиган бўлса ҳам машҳур бўлганини айтиб, газеталарда мақтаниб чиқишини кўп кузатганмиз. Кимнингдир ғашига келади, кимдир парво қилмайди. Ёш актёрларнинг аксарияти эса исмини минг қийинчилик билан тўғри ёзади. Улар ўзлари айтгандек, мактабни “коридор”да тугатган бўлиши мумкин, бунга кўз юмамиз. Бироқ Маданият вазирлигидагиларчи? Биз Республика Маданиятини шундай одамларга ишониб топширганмизми?
 
Бугун Республика миқёсида эълон қилинаётган танловнинг номи хато ёзилиб тургандан кейин унга келиб тушадиган қўшиқларни тасаввур қилишга қўрқасан киши. Вазирлик раҳбариятининг кўзи қаерда? Танлов устига танлов, мукофот устига мукофот ўйлаб топавермасдан мавжуд камчиликлар устида ишланса, аввало вазирликдагиларнинг саводи оширилса, мақсадга мувофиқ бўларди, бизнингча.
 
Бироз кулгули туюлар, шундай бўлса-да саволим бор: зувалани “зувола” дейдиган вазирликдагилар гувалани ҳам “гувола” дермикин?..

Теглар:Зувала Маданият вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар