...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маданият вазири тизимдаги масъулиятсиз раҳбарларга “жиддий чора” кўрди


12:49, 26.11.2017 Жамият
 5 601

Сўнгги даврда Раҳбарият томонидан вазирлик марказий аппаратида ижро интизомининг бузилиши, топшириқларни кечиктириб бажариш ҳолатлари бўйича ўринли эътирозлар билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг  навбатдаги Ҳайъат йиғилиши Ўзбекистон давлат консерваториясининг кичик мажлислар залида ўтказилди.
 
Ҳайъат йиғилишида Бахтиёр Сайфуллаев Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш инспекциялари раҳбарларига  ишлаш тартибини тубдан ўзгартириш кераклигини айтди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган 7467 маданий мерос объектларини қайта хатловдан ўтказиш кераклиги ҳам таъкидланди.
 
5863та маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатларини шакллантириш, Ўзбекистоннинг биринчи сураткаши Х.Девонов яшаб ижод қилган маданий мерос объектини сотилишини бекор қилиш ва сақлаб қолиш масалалари юзасидан тегишли муддатли вазифалар топширилди. 
 
Сўнги даврларда Раҳбарият томонидан вазирлик марказий аппаратида ижро интизомининг бузилиши, топшириқларни белгиланган муддатдан кечиктириб бажариш ҳолатлари бўйича ўринли эътирозлар билдирилди.
 
Бу ҳолат бўйича айрим масъул ходимлар огоҳлантирилиб, айримларига эса интизомий жазо – “хайфсан” қўлланилди.
Андижон вилоят бошқарма бошлиғи ишдан озод этилди, Сурхондарё, Навоий вилоят бошқарма бошлиқлари ва Ўзбекистон консерваторияси қошидаги Академик лицейи раҳбарига хайфсан, Жиззах вилоят бошқарма бошлиғига огоҳлантириш эълон қилинди.
 
Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, барча раҳбарларга жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан байрам тадбирларини ўтказиш ва тарғибот ишларини олиб бориш вазифалари берилди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Маданият вазирлиги Ҳайъат йиғилиши Хайфсан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар