...
МЕНЮ
ONLINE TV

Милош Земанга ҳужум қилган украиналик аёл шартли равишда қамоққа ҳукм қилинди


10:40, 15.01.2018 Олам
 2 185

Полициянинг берган маълумотига кўра, украиналик бу аёл сайлов участкасига қалбаки журналист гувоҳномаси билан кириб олган.

Аввалроқ, Чехияда бўлиб ўтаётган сайловларда президент Милош Земанга сайлов участкасида украиналик аёлнинг ташланиб қолгани тўғрисида хабар берилган эди. 
 
Прага – 5 туманининг суди украиналик Анжелина Диашни шартли равишда беш ойлик қамоқ жазоси ва уни мамлакатдан чиқариб юборишга ҳукм қилди, деб хабар берди унинг адвокати Луция Грда.
 
Полициянинг берган маълумотига кўра, украиналик бу аёл сайлов участкасига қалбаки журналист гувоҳномаси билан кириб олган.
 
Диашнинг адвокатининг айтишича, у ўзини айбдор санамайди, бироқ ўз уйига тезроқ бориши учун суднинг тайинлаган жазосини қабул қилади.
 
Диаш ўз сўзида, “Албатта, мен ўзимни айбдор сифатида тан олмайман. Мен тинчликпарварлик намойишини ўтказдим. Мен, Земанни қайта сайламасликлари учун чех ҳалқига ёрдам беришни хоҳлаган эдим. Ўзимга тайинланган жазога розиман, чунки тезроқ уйга боришни хоҳлайман”, деган. 
Обил Сафаров

Теглар:Чехия Милош Земан Диаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!