...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллий кинематографияни ривожлантириш учун янги марказ очилди


14:02, 28.04.2017 Кино
 2 616

Марказнинг расмий очилиш маросими 3 май куни бўлиб ўтиш режалаштирилган.

Тошкент шаҳрида кинематография соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган янги марказ таъсис этилди.
 
Мамлакатимизда кинематография соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига амалий ёрдам кўрсатиш, ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг имкониятларини рўёбга чиқаришга амалий ёрдам бериш мақсадида “Кинематографияни ривожлантириш маркази” нодавлат-нотижорат ташкилоти таъсис этилди.


 
“Кинематографияни ривожлантириш маркази”нинг расмий очилиш маросими 3 май куни бўлиб ўтиш режалаштирилган.
 
Очилиш маросимида кино арбоблари, кинотанқидчилар, актёр ва актрисалар ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтади.



Бобур Жалолов

Теглар:Кинематографияни ривожлантириш маркази Миллий кино Ўзбек киноси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!