...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 3 та даҳшатли ЙТҲ. Жабрланганларнинг барчаси ҳалок бўлган


12:44, 28.04.2017 Жамият
 12 656

Натижада, ҳайдовчи олган тан жароҳати натижасида шифохона жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ишончли манбаларнинг “Qalampir.uz” сайтига берган хабарига кўра, жорий йилнинг 19 апрель куни соат 22:05 да, Олмазор туман, Нурафшон кўчаси, 7-уй қаршисида Юнусободда яшовчи Санжар Ҳасанов (1979 йилда туғилган) Cobalt русумли автоуловини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган. Оқибатда, Қорасарой кўчасида яшаган Шуҳрат Юсупов (1962 йилда туғилган) тан жароҳатлари олган. Кейинчалик 7-сонли шифохонага олиб борилган вақтда вафот этган.

Худди шунга ўхшаш воқеа Учтепа туманида ҳам содир бўлди. 20 апрель куни соат 09:00 да, Лутфий кўчаси, 45-уй қаршисида Наманган вилояти, Наманган шаҳрида яшовчи ҳайдовчи Нусратулло Қориев (1994 йилда туғилган) бошқарувидаги Tico автоуловини бошқариб кетаётган вақтда, пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда, рус миллатига мансуб Михаил Потапов (1938 йилда туғилган) олган тан жароҳатлари оқибaтида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, вафот этган.

Шунингдек, Mиробод туманида 24 апрель куни соат 00:15 да КХАЙ кўчаси “Пойтахт” АЁҚШ қаршисида Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида яшаган ҳайдовчи Йўлдошбой Машарипов (1988 йилда туғилган) Spark русумли автоуловини бошқариб кетаётганда бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган. Натижада, ҳайдовчи олган тан жароҳати натижасида шифохона жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Тошкент Олмазор Учтепа Mиробод автоҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Якуб
14:16 28.04.2017

Спаркдеги хайдовчи Хорезм ли бола Отабек буганди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар