...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллий авиакомпания раҳбарлигидан кетган Рўзиқулов бошқа ишга ўтди


09:33, 20.04.2018 Жамият
 6 296

У “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК раҳбари сифатида бир йил ҳам фаолият юритмади.

Аввалроқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК раҳбари вазифасидан озод қилинган Улуғбек Рўзиқулов шу кунга қадар ҳеч бир лавозимда иш бошламагани, унинг янги ишга ўтгани маълум қилинмаганини ёритган эдик.
 
 “Qalampir.uz” манбасининг хабар беришича, кеча, 19 апрель куни Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан кетгач, Улуғбек Рўзиқулов “Ўзавтосанаот” АК ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК раҳбари вазифасида ишлаган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон ҳаво йўллари элчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар