...
МЕНЮ
ONLINE TV

МДҲнинг аъзо давлат раҳбарлари иштирокидаги юбилей саммити қачон бўлиши маълум


19:06, 07.09.2016 Олам
 4 675

Бу йил ташкилот тузилганига 25 йил тўлади ва Бишкек саммити юбилей саммит ҳисобланади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлат раҳбарларининг саммити 16 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Бу йил ташкилотнинг тузилганига 25 йил тўлади ва Бишкекдаги саммит юбилей ҳисобланади. 
 
Ташкилкот 1991 йил 8 декабрда тузилган бўлиб,  унга собиқ Иттифоқ давлатлари – Озарбайжон,  Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон (ассоциация қилинган аъзо) ва Ўзбекистон аъзо бўлиб кирган. МДҲда Муғулистон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эгадир. МДҲ Ижроия Қўмитаси Ҳамдўстликнинг ижро этувчи,  маъмурий ва мувофиқлаштирувчи идорасидир.  Унинг штаб-квартираси Минскда ва бўлинмаси Москвада жойлашган. 
 
РИА Новостининг хабар беришича, ташкилотнинг Бишкекдаги юбилей саммитида Молдова президенти Николай Тимофти иштирок этмайди.  Бу ҳақда президент  маслаҳатчиси Ион Пэдурару маълум қилган.   Унинг ўрнига Молдова бош вазири Павел Филип Бишкекка боради. 
 
2016 йилда МДҲ саммитига Қирғизистон раислик қилмоқда. 
 
Шуни айтиб ўтиш жоизки, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг фаолияти деярли сезилмайди. Ташкилот доирасида қабул қилинаётган ҳужжатларнинг аксарият қисми амалга тадбиқ қилинмасдан қолиб кетмоқда. Молдова президентининг ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари иштирокидаги Бишкек саммитига шахсан келмаслиги ҳам, МДҲнинг обрўси унчалик юқори эмаслигидан далолат беради.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бишкек саммити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!