...
МЕНЮ
ONLINE TV

МДҲ Ташқи ишлар Вазирларининг навбатдаги кенгаши Тошкентда ўтказилади


12:09, 16.09.2016 Олам
 2 747

МДҲ ижрочи комитети раҳбари Сергей Лебедев Ҳамдўстлик Давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги Кенгаши 2017 йил 7 апрелда ўтказилишини маълум қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилишида иштирок этиш учун Бишкекка жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бишкекда ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг кенгайтирилган йиғилиши давомида МДҲ ижрочи комитети раҳбари Сергей Лебедев Ҳамдўстлик Давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги Кенгаши 2017 йил 7 апрелда ўтказилишини маълум қилди.
 
Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, куни кеча Бишкекда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таркибидаги мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг тор доирадаги Кенгаши ўтказилганди.
 
Мазкур йиғилиш Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевнинг Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига аталган сўзлари билан бошланди.

“Қирғизистон Республикаси, ҳамкасбларим номидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирига Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдираман”, дея сўз бошлади Абдилдаев. У ўз нутқида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг жаҳон сиёсатида муҳим ўрин тутганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
 
Вазирларнинг мазкур кенгаши давомида асосий масала 2017-2019 йилларда терроризмга қарши курашиш муаммоси бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида ўзаро ижтимоий ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:МДҲ ТИВ кенгаши Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!