...
МЕНЮ
ONLINE TV

Майамидаги отишма натижасида тўрт киши жабрланди


14:39, 27.04.2017 Олам
 1 813

Флорида штатининг Майами шаҳрида бўлиб ўтган отишма натижасида 4 нафар тинч аҳоли жабр топди.

АҚШдаги Флорида штатининг Майами шаҳрида бўлиб ўтган отишма натижасида 4 нафар тинч аҳоли жабр топди.
 
"РИА Новости" хабарига кўра, отишма Майами-Дейд райони атрофида содир бўлган. Маълумотларга кўра, машинадан тушиб келган қуролли шахслар тўғридан-тўғри уй олдида дам олиб ўтирган аҳолига ҳужум уюштирган.
 
Ачинарлиси, жабрланганлар ичида 13 ёшли қизча ҳам бор эди. Қизча ўз ўрнида қолган жабрдийдалар билан бирга тезлик билан касалхонага ётқизилди. Докторлар ҳозирда жабрланган фуқаролар аҳволини ўртача дея баҳоламоқда. Полиция ушбу воқеа юзасидан икки ўсмирни қўлга олган. Аммо учинчи гумондор қидирувда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:13 ёшли қизча Майами АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!