...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мамлакат тақдири учун бефарқ бўлмаганлар диққатига!


18:49, 03.04.2018 Жамият
 4 647

Лойиҳа тизимда йиллар давомида тўпланиб келган камчилик ва муаммолардан ҳамда шу билан бир қаторда ривожланган мамлакатлар тажрибасининг чуқур таҳлили асосида шакллантирилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири лойиҳасини халқ муҳокамасига қўйди. Бу ҳақда Инспекция вакили маълум қилди.
 
Қайд этилишича, лойиҳа таълим тизимида йиллар давомида тўпланиб келган камчилик ва муаммолардан ҳамда шу билан бир қаторда ривожланган мамлакатлар тажрибасининг чуқур таҳлили асосида шакллантирилган.
 
Қонун лойиҳаси 12 боб, 69 моддадан иборат. Қиёслаш учун, амалдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонун 5 боб, 34 моддани ташкил этади.
 
1-моддада келтирилишича, “Қонуннинг мақсади фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлаш”дан иборат.
 
Қонуннинг вазифалари қаторига таълим соҳасида давлат, таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларини белгилаш ва улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, таълим тизимининг ишлаши ва ривожланиши учун ҳуқуқий кафолат ва механизмларни яратиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг таълим сохасидаги ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини ҳамда уларнинг ўзаро муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш киритилган.
 
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тайёрланган қонун лойиҳасининг пишиқ-пухталигини таъминлаш, энг асосийси, ҳужжатнинг халқчил бўлишига эришиш мақсадида соҳа мутахассислари, ота-оналар, ўқувчи-талабалар, қўйингки, таълим тизимига бефарқ бўлмаган барча фуқаролардан муҳокамаларда фаол иштирок этишларини сўрамоқда.
 
Қонун лойиҳасини ушбу ҳаволадан юклаб олиш мумкин. Фикр ва мулоҳазаларни эса бу ерда қолдириш мумкин.
Фирдавс БЕК

Теглар:Таълим муҳокама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар