...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактабда отишма: 1 киши қурбон бўлди


08:35, 14.09.2017 Олам
 3 433

Яраланган бир неча киши шифохонага етказилган.

Американинг Вашингтон штатидаги Спокан шаҳридаги мактабларнинг бирида отишма рўй берди. Юз берган ҳодиса сабаб 1 киши қурбон бўлди, 3 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, яраланганлар шифохонага етказилди. Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган турли хабарларга қараганда, 6 киши жабрланган.
 
Полиция отишмани содир этган гумондорни қўлга олган. Ҳозирда унинг шахси аниқланмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Вашингтон Отишма Мактаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!