...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова-Тилляева гап-сўзларга ойдинлик киритди


14:34, 29.08.2016 Жамият
 32 382

Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг саломатлиги юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали хабар қолдирди.

Кеча, 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг стационар даволанишда эканини маълум қилди. Бу ҳақдаги хабар ЎзАда чоп этилди
 
“Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик талаб этилади”, дейилади ҳукумат хабарида. 
 
Бугун, 29 август куни Президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева масалага ойдинлик киритиш мақсадида ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига оила аъзолари билан тушган суратини жойлаштирди ва унга қуйидагича изоҳ қолдирди. 
 
“Турли хил гап-сўзларнинг олдини олиш мақсадида, бизнинг оилада ўтган хафтанинг охирида содир бўлган қайғули воқеа ҳақида ушбу саҳифам орқали сизга маълумот бермоқчиман.

Шанба куни дадамлар мияга қон қуйилиш ташхиси билан шифохонага олиб келиндилар. Ҳозир улар реанимация бўлимида тиббий муолажалар олмоқдалар. Ҳозирги пайтда ҳолатлари шифокорлар томонидан стабил деб баҳоланмоқда. Айни пайтда келгусидаги соғлиқлари борасида қандайдир тахминлар қилиш анча эрта.

Мен сизлардан турли хил гап-сўзлардан йироқ бўлиб, оиламизнинг шаҳсий ҳаётига хурмат билан муносабатда бўлишингизни илтомос қиламан.

Ушбу дамларда отамни ўз дуолари билан қўллаб-қувватловчи барча инсонларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни изҳор этаман”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.  

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Баҳриддин
14:19 31.08.2016

Сурхондарё вилояти,Қумқўрғон агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчилар жамоаси ва ўқувчилари муҳтарам прзидентимизга узоқ умр,сиҳат саломатлик тилайди.Дунё тургунча турсинлар.Аллохим умоларини узоқ қилиб,шифосини берсин.


АЛИШЕР
14:15 31.08.2016

Аллоҳ таоли ўзи шифо берсин. Юрт отасининг умрлари узоқ, сиҳатлари соғлом бўлсин. Мустаққиллигимизни узоқ йиллар бирга нишонлаш насиб этсин. Элу-юрт дуои жонингизни қилиб сизга худодан фақат шифо тиламоқда илоҳим тез орада тузалиб кетинг. Кўпнинг дуоси иншооллоҳ ижобат бўлади. Омин.


Нилуфар
10:27 31.08.2016

Дуо киламиз, илохим Оллох шифо берсин.


Asal Alibekova
10:14 31.08.2016

илохим илохим дунё тургунча турсинлар бизни оиламизни шу юртимизни асраб авайлаб ёмонлардан йирок килиб юрганлари учун оллохим умрларини узок килсин.


8-мактаб
19:12 30.08.2016

Отамиз яна куп йиллар бизлар билан бирга кадам ташлаб бундан хам осуда тинч ва гузал хаетни аргумон этсинлар,мустакиллигимизнинг 30-40 йиллигини бирга нишонлаш худойим насиб айласин жонлари сог умрлари узооооок булсинлар. Биз келажагимизни отамизсиз тасааввур хам килолмаймиз Оллохдан шифо ва факат шифо тилаб коламиз



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар