...
МЕНЮ
ONLINE TV

Литванинг 34 ёшли Соғлиқни сақлаш вазири шифохонада вафот этди


13:00, 17.10.2016 Олам
 4 025

Вазир панкреатит касаллиги туфайли ҳаёт билан видошлашди

Кеча, 16 октябрь куни Литванинг Соғлиқни сақлаш вазири 34 ёшли Юрас Пожела Вильнюс шифохонасида вафот этди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар берамоқда.
 
Айни хабарни штаб Ижтимоий-демократик партияси раиси Альгидрас Сисас тасдиқлаган.
 
Маълумотларга кўра, Юрас Пожела шифохонага август ойида ётган. Шифокорлар унга панкреатит касаллиги ташхисини қўйишган ва жиддий даволаниши кераклигини айтишган.
 
Давлат раҳбари Пожела тимсолида мамлакат ёш ва келажаги порлоқ сиёсатчини йўқотганини айтди.
 
Юрас Пожеланинг ўлими муносабати билан барча сиёсатчилар унинг оиласига, яқинларига ҳамдардлик билдиришди.
 
Маълумот учун, Юрас Пожела Литва Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига жорий йилнинг март ойида тайинланган эди. 
Умида Якубова

Теглар:Литва Юрас Пожела 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!