...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лавров: “АҚШ ҳарбийлари Суриядан чиқиб кетиши керак”


18:37, 28.12.2017 Олам
 3 363

Сурияда энг охирги террорчилар тугатилганидан кейин, АҚШ ҳарбийлари Суриядан чиқиб кетиши керак.

Сурияда бўлаётган воқеалардан доимо хабар бериб борилмоқда.
 
Бугун, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида, Сурияда энг охирги террорчилар тугатилганидан кейин,   АҚШ ҳарбийлари Суриядан чиқиб кетиши кераклигига асосий эътиборини қаратди.
 
Шу билан бирга, Сурия тупроғида охирги террорчининг бартараф этилишига кўп вақт қолмаганини алоҳида таъкидлади. Бу билан расмий Москва Вашингтонг олдига  аниқ талаблар қўйди. Сергей Лавров, “Биз америкалик аскарлар энг охирги террорчи баратаф этилганидан кейиноқ, Сурияни тарк этиши керак, деган хулосадан келиб чиқамиз, бу вақтга эса жуда оз муддат қолди”, - деган.
 
Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг АҚШ ҳарбийлари Суриядаги сиёсий вазият барқарорлашгунча туриши тўғрисидаги баёноти, Лавровни ажаблантиришини баён қилган.
 
Россия Ташқи ишлар вазири “Гўёки Вашингтон тараққиёт даражасини белгилайдиган ҳуқуқни ўзиники қилиб олган ва суриянинг бир қисмини эгаллаб олиб, ўзларига керакли натижага эришмагунча у ерда ўз ҳарбийларини сақлаб турмоқчи. Иш бунақа қилинмайди”, деб қўшимча қилган.
 
Вазир, “БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШ ва у бошчилигидаги коалициянинг фаолиятига расмий рухсат бермаган ва сурия ҳокимияти уларни таклиф ҳам қилмаган”лигини эслатиб ўтган. Сергей Лавров, “АҚШ томонидан жонбозлик билан қўллаб-қувватланган, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2254 резолюциясига асосан, Сурия давлатининг келажак тақдирини фақат сурия халқининг ўзи белгилайди. Биз энди америкаликлар билан кечадиган музокараларда ушбу масалага, худди шундай нуқтаи назардан ёндашамиз”, деб якунлаган. 
Обил Сафаров

Теглар:Сурия АҚШ Россия Лавров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!