...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лас-Вегас фожиаси қурбонларининг шахси аниқланди


16:38, 04.10.2017 Олам
 3 262

Йозеф Ломбарда “уч кишидан бошқа барча ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқладик”, деб таъкидлаган.

АҚШнинг Невада штатидаги Лас-Вегас шаҳрида юз берган отишмада ҳалок бўлган деярли барча инсонларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинди.
 
Бу ҳақда Лас-Вегас полиция бошлиғи Йозеф Ломбарда 3 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.
 
Йозеф Ломбарда “уч кишидан бошқа барча ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқладик”, деб таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь, куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Mandalay Bay меҳмонхонаси яқинида бўлиб ўтган мусиқа фестивали вақтида отишма содир бўлганди.
 
Унинг ижрочиси невадалик 64 ёшли Стивен Пэддок меҳмонхонанинг 32 қаватидан ўт очган. У ҳуқуқ-тартибот ходимлари етиб келгунига қадар ўз жонига қасд қилишга улгурган эди.
 
Охирги маълумотларга кўра, фожиа сабаб 59 киши ҳалок бўлган, 520 дан ортиқ одам жароҳат олган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Қўпорувчилик Лас-Вегас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!