...
МЕНЮ
ONLINE TV

КҲДРнинг ҳаддидан ошиши НАТОга ёқмаяпти


17:10, 20.09.2016 Олам
 3 878

АҚШ КХДРга қарши давлатларнинг бошини бирлаштирмоқчи.

АҚШ  ва Жанубий Корея ҳаво кучлари биргаликда октябрь ойида Шимолий Кореянинг ядровий объекталарини йўқ қилиш учун қўшма фаолият олиб боради. Бу ҳақда “ТАСС” хабар беради. Уларнинг “Қизил байроқ” деб аталувчи ўқув машғулотлари Аляскада бўлиб ўтади.
 
Бу ҳарбий ҳамкорликка Жанубий Корея ҳукумати саккизта F-15K русумли қирувчи ва иккита C130H русумли ҳарбий-ташувчи  самалётини юборади. Америка томонидан эса ушбу ҳамкорликда F-16 ва F-15C русумли 50та қирувчи самалёт қатнашади.
 
Ўқув машғулоти давомида ҳаво ҳужумининг ердаги нишонни йўқ қилишга мўлжалланган турли усуллари ўрганиб чиқилади. Бундан ташқари, ерости бункерларини яксон қилиш учун махсус авиабомбалардан фойдаланилади.
 
Ўқув машғулотида Корея ҳаво кучларидан ташқари, НАТОга аъзо қатор давлатлар ҳамда Янги Зеландиядан ҳарбий самолётлар иштирок этади. Бу машғулотлар Шимолий Кореянинг сўнгги пайтлардаги хатти-ҳаракатларига жавоб бўлади, дейилади хабарда.
 
КХДР 5 сентябрь куни Хван чжу уезди Хванхэ-Пукто провинциясида “Нодон” номли учта баллистик ракеталарини учириб синовдан ўтказганди. Ракеталар деярли минг километр масофани учиб ўтиб, Япониянинг фавқулодда иқтисодий зонасига қулаган.
 
Август ойи бошида ҳам КХДР Япония маъмурий ҳудуди Акитага қулаган “Нодон” номли баллистик ракеталарини синовдан ўтказган эди. Ой охирига келиб яна бир ракета Япон денгизидаги сувости кемасидан туриб синовдан ўтказилган.
 
Пхеньян 9 сентябрь куни тартиб бўйича бешинчи ҳамда КХДР тарихида энг муваффақиятли чиққан еростида атом портлатишни амалга оширди.  2006, 2009, 2013 йилларда ва жорий йилнинг январь ойида атом бомбаси синовини ўтказган.
 
Аввалроқ хабар берганимиздек, 18 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида   БМТ Бош Ассамблеясининг сессияси бошланишидан аввал, АҚШ, Япония, Жанубий Корея мамлакатларининг Ташқи ишлар вазирлари учрашув ўтказганди. Унда айни шу масала ўртага ташланган: Пхеньяннинг бешинчи энг йирик ядро синовидан кейин мамлакатларнинг ҳукуматлари мажбурий чоралар ва бир-бири билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишган эди. Мазкур ҳарбий ҳамкорлик юқоридаги учрашувда ҳал этилган бўлса, ажаб эмас.
 
КХДРнинг ҳам, унга қарши давлатларнинг ҳам тишлари ўткирлашиб бормоқда. Ким кимнинг бўғзидан олиши бизга қоронғулигича қолмоқда. Сайтимизни кузатиб боринг. Бу чигалликларнинг ечими ҳақида ҳам хабар берамиз.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ КХДР Ядро синови Нодон Ҳарбий ҳамкорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!