...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кубада поездлар тўқнашуви сабаб бир неча киши қурбон бўлди


12:39, 25.02.2017 Олам
 2 034

Поезд йўловчиларидан бирининг айтишича, поездлар битта темир йўлида қарама-қарши томондан ҳаракатланишган.

Кубанинг марказий қисмида йўловчи ташувчи поезд ва юк ташувчи поезд тўқнашуви юз берди. Оқибатда эса 6 киши қурбон бўлди. Қарийб 50 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда маҳаллий “Escambray” газетаси хабар берди.
 
Поезд йўловчиларидан бирининг айтишича, поездлар битта темир йўлида қарама-қарши томондан ҳаракатланишган. Юк ташувчи поезд ичида шакарқамиш бўлган.
 
Ҳалокат туфайли жабрланганлар шифохонага етказилгани хабар қилинмоқда. Газетада вафот этган кишилар ҳақида маълумотлар ҳам ёритилди.
 
Айни вақтда ҳукумат воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаган. Ҳалокат сабаби аниқлаштирилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Поезд ҳалокати Куба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!