...
МЕНЮ
ONLINE TV

Колумбиялик ўсмир 30 кишини ўлдирганликда гумон қилинмоқда


13:59, 04.02.2017 Олам
 3 164

Колумбия қонунларига кўра, вояга етмаган йигитча, ҳатто, энг оғир жиноятларни содир этган бўлса ҳам максимал даражада 8 йилга озодликдан маҳрум этилади.

5 йил давомида умумий ҳисобда 30 кишини ўлдирган колумбиялик 17 ёшли ўсмир қўлга олинди. Бу ҳақда НТВ хабар бермоқда.
 
Полиция берган маълумотларга кўра, “Боб болакай” лақабли йигитча илк қотилликни 12 ёшида, Колумбиянинг Кали шаҳрида амалга оширган.
 
Ўсмир аввал мамлакатдаги жиноий гуруҳлардан бирига аъзо бўлган. Кейинроқ, ўзининг шахсий жиноий гуруҳини тузган.
 
“Боб болакай” 30 кишидан ташқари, мамлакат жанубидаги савдо марказида икки карра қотилликни ҳам содир этган. Унинг жинояти кузатув камераларига тушиб қолган”, дейди Кали шаҳридаги полиция хизмати раҳбари Уго Касас.
 
Маълумотларга кўра, қотил гарчи 30 кишининг ёстиғини қуритган бўлса-да, вояга етмаганлиги сабабли ўлим жазосидан омон қолади. Колумбия қонунларига кўра, вояга етмаган шахслар, ҳатто, энг оғир жиноятларни содир этган бўлса ҳам максимал даражада 8 йилга қамалади. 
Умида Якубова

Теглар:Қотиллик Колумбия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!