...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кимё йўналишида Нобель мукофоти лауреатлари аниқланди


16:00, 03.10.2018 Олам
 2 354

Бундан аввал тиббиёт ва физика бўйича энг яхшилар танланганди.

Нобель мукофотининг расмий сайти кимё йўналиши бўйича жорий йилнинг ғолиблари аниқлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” интернет нашри хабар тарқатган.
 
Унга кўра, британиялик Григорий Винтер ҳамда америкалик олимлар Френсис Арнольд ва Жорж Смитлар Нобель мукофоти ғолиблари деб эълон қилинди.
 
Ғолибларга 9 миллион швед кронаси (1 миллион АҚШ доллари) миқдорида пул мукофоти ажратилган. Мазкур пул миқдорининг ярми Калифорния Технологиялар институти профессори Френсис Арнольдга, қолган ярми эса молекуляр кимё йўналишида протеинларни ҳосил бўлишини янги йўлларини ўйлаб топган Григорий Винтер ва Жорж Смитларга тақдим этилади.
 
Аввалроқ, тиббиёт ва физика бўйича ғолиблар аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Нобель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!