...
МЕНЮ
ONLINE TV

Киевдаги Стугна дарёси экологик фалокат туфайли қизил рангга кирди


15:57, 18.07.2016 Олам
 3 048

Маҳаллий аҳоли дарёнинг қизил рангга киришига “Ацелот” фабрикасини айбдор деб билмоқда.

Бир неча кундирки, Киевнинг Васильков шаҳридаги Стугна дарёсининг ранги тобора қизариб бормоқда. Бу ҳақда “Korrespondent.net” нашри хабар берди.
 
“Сувдаги балиқлар жон бермоқда. Дарёнинг атрофидан балиқларнинг сасиган иси, чиқиндиларнинг бадбўй хиди ва ацетон моддасининг ёқимсиз “ифори” таралмоқда. Энг ёмони, оқим бўйлаб, дамба яқинида ушбу зарарланган сувда болалар чўмилишмоқда.
 
Маҳаллий аҳоли вакилларининг фикрларича, сувнинг қизариб кетишига айни ҳудудда фаолият кўрсатувчи “Ацелот” фабрикаси айбдор. Маълумотларга қараганда, “Ацелот” фабрикаси бўёқ ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бўёқ тайёрлашда ортиқча бўлган кимёвий чиқиндилар, суюқликлар тўғридан-тўғри Стугна дарёсига оқизиб юборилади. Ҳозирда маҳаллий ҳукумат дарёнинг қизқиш рангга кириши бўйича текширув ишларини бошлаб юборди. Стугна дарёсида чўмилиш вақтинчалик тақиқлаб қўйилди.
Умида Якубова

Теглар:Киев Стугна дарёси Чиқинди Васильков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!