...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДРнинг хавфли ракетаси 53 дақиқа парвоз қилди


10:49, 29.11.2017 Олам
 2 785

Ракета бошқа манзилга учиб кетмаслиги учун, ҳавога тик ҳолатда учирилди. Агар у тик ўчирилмасдан, белгиланган траекторияда учирилганида АҚШгача етиб бориши мумкин эди.

Бугун, 29 ноябрь куни, соат тонги 03:18да КХДР икки ярим ойлик сукутдан сўнг яна бир баллистик ракетани синовдан ўтказди, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ҳарбийларининг маълумотларига кўра, Шимолий Кореяда синовдан ўтказилган бу ракета аввалгиларидан жудаям кучли бўлган.
 
Ракета ҳавода 53 дақиқа бўлди. Бу вақт давомида ракета 4-4,5 минг километргача кўтарилди. Баллистик ракета Япония қирғоқларидан 250 км узоқликка келиб тушди. Радарлар унинг 3 қисмга бўлинганини қайд этди.
 
Янги баллистик ракетанинг ҳавога чиқарилиши муносабати билан АҚШнинг Мудофаа вазири Джеймс Мэттис: “КХДР бутун дунёга таҳдид қиладиган ракеталар ишлаб чиқармоқда”, - деди.
 
АҚШ президенти Дональд Трамп: “Ҳеч нима ўзгармайди. Биз бу билан шуғулланамиз. Бу биз ҳал қила оладиган масала.”, - демоқда.
 
Шу билан бирга АҚШ бош котиби Рекс Тиллерсон: “АҚШ ҳамон КХДР билан тинч йўл билан келишув тарафдори”, - деди. 
 
Аввалроқ хабар берганимиздек, яриморолдаги вазият атрофдаги мамлакатларни хавотирга солмоқда. Кеча, 28 ноябрь куни Жанубий Кореянинг Бирлашма ишлари бўйича вазири Чо Мён Гён Шимолий Корея яқин бир йил ичида ўз ядровий қуролига эга бўлади, деб огоҳлантирган эди.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Ядровий қурол КХДР АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!