...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДРлик меҳнат мигрантларининг хорижда ишлашига таъқиқ қўйилди


11:37, 07.08.2017 Олам
 2 554

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 5 август куни ўтказилган йиғилишида КХДРга қарши янги 2371-сонли резолюцияни бир овоздан қабул қилди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 5 август куни ўтказилган йиғилишида КХДРга қарши янги 2371-сонли резолюцияни бир овоздан қабул қилгани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Бунга Шимолий Корея томонидан 4 ва 28 июль кунлари баллистик ракеталарнинг учирилиши резолюциянинг қабул қилинишига сабаб бўлган эди.
 
4 август куни АҚШ томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳаси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 нафар аъзоси томонидан қабул қилинди.
 
Янги санкциялар КХДРга 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валюта келишини чеклашни мақсад қилган. Шунингдек, санкцияларда КХДР экспортининг 4 та асосий йўналиши бўлган кўмир, темир рудаси, қўрғошин ва қўрғошин рудаси, денгиз маҳсулотлари экспортини чеклашни режалаштирилди.
 
Бундан ташқари, санкция дунё мамлакатлари томонидан КХДРлик меҳнат мигрантлари ишчи кучидан фойдаланишни таъқиқлашни ҳам кўзда тутади.
 
Маълумот учун, БМТ ХК томонидан КХДРга қарши қабул қилинган еттинчи санкциявий резолюция бўлиб, дастлабки резолюция шимолликлар томонидан ядро қуроли синови ташкил этилгач, 2006 йилда қабул қилинган эди. 
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:КХДР БМТ ХК АҚШ резолюция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!