...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР ўз элчиларини маслаҳатлашув учун чақириб олди


13:07, 14.08.2017 Олам
 2 136

КХДР ташқи ишлар идораси Хитой ва Россиядаги ҳамда БМТдаги ўз вакилларини маслаҳатлашув учун чақириб олган.

КХДР раҳбарияти дунёнинг йирик мамлакатларидаги ўз элчиларини пойтахт Пхенянга чақириб олди. Бу ҳақда Рёнхап ахборот агентлиги хабар берди.
 
Уларни чақиришдан мақсад Шимолий Кореяга нисбатан халқаро босимнинг ортишидир. Шу муносабат билан КХДР ташқи ишлар идораси Хитой ва Россиядаги ҳамда БМТдаги ўз вакилларини маслаҳатлашув учун чақириб олган.
 
КХДР раҳбари АҚШнинг Гуам оролидаги Андерсон ҳарбий базаси ҳудудига яқин ва ўрта узоқликка учириладиган ракеталар билан зарба бериши мумкинлигини айтиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумот учун, 4 август куни АҚШ томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳаси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 нафар аъзоси томонидан қабул қилинди.
 
Янги санкциялар КХДРга 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валюта келишини чеклашни мақсад қилган. Шунингдек, санкцияларда КХДР экспортининг 4 та асосий йўналиши бўлган кўмир, темир рудаси, қўрғошин ва қўрғошин рудаси, денгиз маҳсулотлари экспортини чеклашни режалаштирилди.
 
Бундан ташқари, санкция дунё мамлакатлари томонидан КХДРлик меҳнат мигрантлари ишчи кучидан фойдаланишни тақиқлашни ҳам кўзда тутади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:КХДР АҚШ Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!