...
МЕНЮ
ONLINE TV

Камерунда портлаш содир бўлди, “Боко Харам” гуруҳи жонланмоқда


18:03, 02.06.2017 Олам
 2 123

Гуруҳ жангчилари асосан Африканинг ғарбида жойлашган мамлакатлар урф-одатларига тўсқинлик қилишади.

Бугун, 2 июнь куни Камерун мамлакатидаги қочоқлар лагерида худкуш-террорчи ўзини портлатиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ инсонлар жиддий жабрланган.
 
Маълум бўлишича, мудҳиш ҳодиса Камеруннинг шарқий Колофат шаҳрида “Боко Харам” террорчилик гуруҳидан яширинишга уринган тинч аҳоли яшайдиган жойда содир этилган.
 
Маълумки, “Боко Харам” Нигерия мамлакатида қўним топган террорчилик гуруҳи ҳисобланади. Гуруҳ жангчилари асосан Африканинг ғарбида жойлашган мамлакатлар урф-одатларига тўсқинлик қилишади. Гуруҳ асосан Нигер, Камерун ва Чад мамлакатларида содир этган йирик терактлари билан дунёга танилган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Камерун Боко Харам Нигерия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!