...
МЕНЮ
ONLINE TV

Калифорнияда кутилмаган хавф юзага келди


13:28, 12.10.2015 Олам
 2 045

Калифорния штатидаги Ронерт-Парк голф майдончасидан кутилмаган хавф юзага келди.

   АҚШнинг Калифорния штатидаги Ронерт-Парк голф майдончасидан бири ишлатилган, яна бири эса ҳали ҳаракатга келтирилмаган 2 та қўлбола портловчи мослама топилди.

   Ташкилот ходимларининг хабар беришича, 10 октябрь куни мосламалардан бири аниқланиб ташриф буюрувчилар зудлик билан эвакуация қилинган.

   Иккинчи портловчи мослама 9 октябрь куни тунда портлаб кетган.

   Полиция вакиллари мазкур иш бўйича Кевин Хорнбакл исмли шахсга нисбатан жиноий иш қўзғаган. Айни вақтда Хорнбаклнинг спорт клубига қандай алоқаси борлиги, майдонча нима учун миналангани ҳақида ҳеч қандай расмий ахборот мавжуд эмас.
Мадина Нурманова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!