...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жорж Клуни актёрлик фаолиятини тугатмоқчилигини айтди


12:17, 04.03.2016 Кино
 1 982

Айни дамда 54 ёшни қаршилаган актёр кексайиб қолгани учун кинодан кетиш истагида...

Голливуд юлдузлари орасида ёши 70 дан ошса ҳам бетакрор роллари билан мухлислар қалбидан жой олишдан чарчамай ижод қилаётган актёрлар, актрисалар талайгина. Бугун эса Голливуднинг ёрқин юлдузларидан бири эндигина 54 ёшни қарши олган Жорж Клуни қарилик ҳақидаги ноодатий тасаввурлари сабаб актёрлик фаолиятини тўхтатиш борасида ўйлаётгани ҳақида чет эл оммавий ахборот воситаларига интервью бергани, ажабланарли ҳол. Бу ҳақда “Wmj.ru” нашри хабар бермоқда.

“Экранда кексаларни кўриш ҳеч кимга ҳам ёқмаса керак деб ўйлайман. Кексалик бу ортга қайтариб бўлмайдиган ҳолат, камералар... сен экранга борган сари камроқ чиқишга ҳаракат қиласан. Сенга таклиф қилинаётган фильмлар орасида ёшингга мос келадиган ролларни излашга урунасан. Аммо улар ҳам борган сари камайиб бораверади.

Режиссура менинг энг катта муҳаббатим. Мен айнан мана шу ишни қилаётганимда ҳақиқатан ҳам завқ оламан. Экранлар орқали кексаяётганингни кўрганингдан кейин, сен камералар олдида бутун умр тура олмаслигингни тушуниб етасан. Мен учун эса ҳозир режиссура энг мос ва керакли жабҳа деб билаяпман”.

Жорж Клунининг актёрлик фаолиятини тўхтатиш борасидаги фикри тамомий эмас. Тахминимизча, унинг миллионлаб мухлислари бунга йўл қўйишмайди. Актёрнинг кексалик борасидаги фикрлари интернет тармоғида баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда. Кино санъатига қизиқувчилар унинг бу фикрига қўшилмасликларини, актёр неча ёшга кирса ҳам актёрлигича қолишини айтишмоқда.

Дарҳақиқат, бу касб эгалари кексайсаларда ўзларига мос роллар орқали бошқа, ҳали одамлар кўриб улгурмаган қирраларини намоён этишлари мумкин. Кексайганлари сари уларнинг маҳорати ошиб боради. Жорж Клунининг Ўзбекистондаги мухлислари ҳам унинг ўз фаолиятини тўхтатишига қарши бўлишлари турган гап. Биз сизни унинг кейинги фикрлари ва у билан боғлиқ янгиликлар ҳақида хабардор этиб борамиз.

Теглар:Жорж Клуни Голливуд Кексалик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!