...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиландда мактаб ўқувчилари билан ЙТҲ содир бўлди


11:42, 04.03.2016 Олам
 2 054

Автобус қияликдан тушаётганда ағдарилиб кетган

4 март, жума куни Таиланднинг шимоли-шарқида жойлашган Каласин вилоятида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 45 киши жароҳатланди, икки нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди, дея ТАСС хабар берди.

Олинган дастлабки маълумотларга кўра, автобус қияликдан тушаётган пайтда тормозлари ишламай қолган. Катта тезликда автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилди, дейилади хабарда. Ҳалок бўлганлар орасида, битта ўқувчи ва шунингдек, мактаб ўқувчиларини экскурсияга олиб чиққан ўқитувчи бор. Жароҳатланганлар яқин касалхонага етказилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ЙТҲ Таиланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!