...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жорж Буш шифохонада. Барак Обама унга соғлик тилади


10:41, 19.01.2017 Олам
 2 244

1989-1993 йилларда АҚШ президенти лавозимида ишлаган Жорж Буш айни вақтда 92 ёшда, рафиқаси Барбара Буш эса 91 ёшда.

АҚШ президентлигини тарк этаётган Барак Обама Оқ уйда сўнгги бора конференция ўтказди. Барак Обама сўзининг аввалида 18 январь куни шифохонага олиб кетилган катта-Жорж Буш ва рафиқаси Барбара Бушга тезроқ тузалиб кетишини тилади.
 
“Биз эрталаб Жорж ва Барбара Бушнинг шифохонага олиб кетилганини эшитишимиз биланоқ, Буш оиласи билан боғландик. Биз уларга муҳаббатимизни ва дуоларимизни йўллаймиз”, дейди Барак Обама.
 
18 январь куни АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш ва Барбара Буш Техасдаги шифохоналардан бирига етказилди. Маълум бўлишича, Жорж Буш нафас олиш йўлида юзага келган муаммо сабаб, Барбара Буш эса йўтал ва сурункали чарчоқ аломатлари билан даволанишга ётишган. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар тарқатди.
 
1989-1993 йилларда АҚШ президенти лавозимида ишлаган Жорж Буш айни вақтда 92 ёшда, рафиқаси Барбара Буш эса 91 ёшда.
 
Айтиш керакки, Жорж Буш Паркинсон касаллигига чалинган бўлиб, ногиронлар аравачасида ҳаракатланади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Жорж Буш Барбара Буш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Жорж Буш вафот этди

16:41, 01.12.2018 8 433

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!