...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жон Маккейн: АҚШ Афғонистонда бошланган урушни бой бермоқда


15:12, 10.07.2017 Олам
 2 975

Маккейн Афғонистондаги вазиятни CBS телекомпанияси эфирида изоҳлар экан “Бизнинг стратегиямиз йўқ, шунинг учун ютқизяпмиз”, деб фикр билдирди.

АҚШ Конгресси Сенатининг қуролли кучлар ишлари бўйича қўмита раиси Жон Маккейннинг фикрича, АҚШнинг Афғонистондаги вазиятни нормаллаштириш стратегияси мавжуд эмас, шу боис, 15 йилдан ортиқ вақт муқаддам мазкур Осиё давлатида бошлаган урушни бой бермоқда
 
Шу кундарда у Афғонистон, Покистон ва БААга ташриф буюрган Америка сенаторларининг икки палатавий делегациясига бошчилик қилмоқда. Ташриф чоғида Америка қонунчилик органи вакиллари Қобулда давлат раҳбарияти ҳамда АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий контингенти қўмондони, генерал Жон Николсон билан музокаралар ўтказди.
 
Маккейн Афғонистондаги вазиятни CBS телекомпанияси эфирида изоҳлар экан “Бизнинг стратегиямиз йўқ, шунинг учун ютқизяпмиз”, деб фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, афғон миллий армияси “жиддий йўқотишлар”га юз тутмоқда. Жон Маккейн, шунингдек, “Биз янги стратегия ишлаб чиқишимиз зарур”, дея ишонч билдирди.
 
“Муаммо нимада эканлиги барчамизга маълум. У оқ уйда. Афсуски, Оқ уйда қатор тартибсизликлар ҳукм сурмоқда”, деб таъкидлади Маккейн.
 
Ҳозирги вақтда Афғонистонда халқаро коалициянинг 13 мингга яқин ҳарбий хизматчиси бўлиб, шундан 8,4 мингга яқини америкалик аскар ва офицерлардир. АҚШ ҳукуматининг Афғонистонни реконструкция қилиш бўйича бош инспектори Жон Сопко хулосасига кўра, Қобул ҳукумати 2015 йил ноябрь ойида мамлакатнинг 72 фоизини назорат қилган бўлса, 2016 йил ноябрь ойи ҳолатига биноан бу ҳудуд 57 фоизгача қисқарган.
 
“The Wall Street Journal” нашрининг ўтган ҳафтада ёзган маълумотларига кўра, Оқ уй АҚШ мудофаа вазирлигига Афғонистонга мустақил равишда 3,9 мингдан ортиқ бўлмаган қўшимча кучларни юборишга рухсат берди. Нашр манбаларига кўра, шу йилнинг июнь ойида президент Дональд Трамп Пентагон раҳбари Жеймс Мэттисга Афғонистондаги ҳарбийлар сонини мустақил равишда аниқлаб олиш ваколатларини берган эди. Бундан ташқари, вазирга қўшимча кўрсатмалар юборилган.
Нигина Ҳакимова

Теглар:АҚШ Жон Маккейн Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!