...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда фуқаро маҳалла раисини пичоқлади


17:15, 25.06.2018 Жамият
 6 187

Нохуш воқеа шанба куни содир бўлган.

23 июнь, шанба куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида фуқаро маҳалладоши бўлган МФЙ раисига пичоқ билан жароҳат етказган.
 
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Қорақўйли қишлоғида яшовчи Асрор Бобоев (исми ўзгартирилган) ароқ ичиб, уйи олдида жанжал кўтаради.
 
Мастлик натижасида ҳамқишлоғи, “Қашқабулоқ” МФЙ раиси Комил Эгамов (исми ўзгартирилган) нинг айрим жойларига пичоқ билан уриб, жароҳат етказади.
 
Мудҳиш воқеадан сўнг МФЙ раиси Комил Эгамов шифохонага ётқизилган. Асрор Бобоев эса қўлга олинган.
Дурдона Ғайбуллаева

Теглар:Ғаллаорол Жиззах жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар