...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятига оид Ҳукумат қарори қабул қилинди


21:35, 10.07.2018 Жамият
 2 789

Қарор билан шунингдек жамғарма низоми ҳам тасдиқланди.

Аввалроқ, “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президенти Фармони билан Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳамда унинг Қоракалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмалари ташкил этилган эди.
 
Мазкур Фармон асосида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ:
 
тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказиш ва рухсатномалар бериш, шунингдек, жисмоний тарбия-согломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштириш ҳисобидан тушадиган маблағларнинг бир қисми жамгарма маблағларини шакллантириш манбаларидан бири ҳисобланади;
 
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг моддий базасини шакллантириш, спорт тадбирлари ўтказиш, иншоотлар қурилиши ҳамда ҳудудлардаги спорт бўлимлари фаолиятини  молиялаштириш, спорт таълим муассасалари ва ташкилотларини профессионал спорт анжомлари, ускуналари ва либослари билан таъминлаш, истеъдодли ёш спортчилар, мураббийлар ва мутахассисларни рағбатлантириш, уларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этишга кўмаклашиш, футбол ассоциацияси фаолиятига кўмаклашиш — жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди;
 
ҳужжатга кўра, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузурида кайта ташкил этилаётган Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг барча мол-мулки ва маблағлари тегишли равишда жамғармага ўтказилади;
қарор билан шунингдек жамғарма низоми ҳам тасдиқланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қарор Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар