...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Жиннихонадан" қочган "жиноятчилар" Тошкент шаҳар ИИББни оёққа турғазди


20:37, 27.11.2017 Жамият
 11 973

Аввало, жиноятчи ҳимоясиз ёш болалар, аёллар, кекса кишиларга зарар етказиши мумкин эди ва биз буни олдини ололмай қолишдан “қўрқдик”.

2017 йилнинг 20 ноябрь куни тахминан соат 09:10 да Тошкент шаҳар ИИББга Психиатрик шифохонадан жиноят содир этган ва шифокор назорат остида бўлган 3 нафар шахс қочиб кетгани ҳақидаги маълумот берган эдик.
 
Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимларининг “иссиқ изидан” тадбири натижасида ўша куннинг ўзида тахминан 6-7 соат вақт улардан икки нафари Рашидов Маъруф ва Ҳамроев Аҳрор, орадан бир кун ўтиб эса Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” бозори ҳудудида қидирувдаги “учинчи шахс” Омонов Шерқул қўлга олинган эди.
 
Бугун соат 16:20да Тошкент шаҳар ИИББ матбуот конференцияси залида, ОАВ ходимлари учун навбатдан ташқари матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев Психиатрик шифохонадан қочиб кетган ва шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинганлар мавзусига эътибор қаратди.
 
- Биласизки, Тошкент шаҳри кўп миллионли аҳоли яшайдиган, ҳар куни минглаб меҳмонларни қабул қиладиган пойтахт шаҳардир. Шундай катта шаҳарга қочиб чиқиб кетган жиноятчи, Психиатрик шифохона даволанувчисининг қўл уриши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракати оқибати жиноят билан якунланиши мумкин. Жумладан, Тошкент шаҳри ИИББ ходимлари, эътибор беринг қайтараман, ИИББ даги бор ходимларимиз тезкор-қидирув тадбирига жалб қилинди. Чунки, биринчи навбатдаги жиноятчи ҳимоясиз ёш болалар, аёллар, кекса кишиларга зарар етказиши мумкин эди ва биз буни олдини олиш учун максимал куч сарфладик. Тошкент шаҳар ИИББнинг бошлиғи Қурбонов Баҳодир Низомович тадбир якунига қадар, яъни 27 соат давомида воқеаларни шахсан ўзи назорат қилиб борди. Бизнинг мақсадимиз, сизнинг тинчлигингизни сақлаш, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари тинчлиги, осойишталигини сақлашдир, - деди, Дониёр Тошхўжаев.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Психиатрик шифохонасидан қочган Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор-қидирув тадбири 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар