...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖБ ва ХВЖ: Ўзбекистон “бузилган” иқтисодини бутлаши керак


19:41, 24.05.2018 Олам
 3 984

Марказий Осиёнинг аҳоли энг кўп мамлакатида ҳокимиятга Шавкат Мирзиёев келгач, узоқ муддатли бозор ислоҳотлари қайта бошланди.

Ўзбекистон ўз валюта сиёсатини либераллаштирганидан сўнг, ўн йиллар давомида қаттиқ валюта ва нарх сиёсати натижасида бузилган иқтисодиётини қайта шакллантириши кераклигини таъкидлади Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси расмий вакиллари “Reuters” билан мулоқотда хабар берди.
 
Давлат энергия ташувчиларга нархларни кўтариш ёки ўзгараётган шароитларга мослаша олмайдиган компанияларни ёпиш каби оғриқли чораларни кўришига тўғри келади. Шунингдек, инфляцияни жиловлаши ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаши керак.
 
Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бош иқтисодчиси Ханс Тиммер расмий Тошкент иш ўринлари қисқаришидан ташвишда эканини таъкидлади ва Ҳукуматни ислоҳотлар билан бирга ҳаракатланишга чақирди.
 
ХВЖ Яқин Шарқ ва Марказий Осиё департаменти директори ўринбосари Юҳа Каҳконен инфляция билан курашда қаттиқ бюджет ва пул-кредит сиёсати юритишнинг аҳамиятини ҳам қайд этиб ўтди.
 
Марказий Осиёнинг аҳоли энг кўп мамлакатида 2016 йил ҳокимиятга Шавкат Мирзиёев келгач, узоқ муддатли бозор ислоҳотлари қайта бошланди.
 
2017 йилда Собиқ Иттифоқ республикасида айрим компанияларнинг ҳорижий валютадан ярим нархида фойдалана олишларига чек қўйилди.
 
2017 йилда ўзбек сўмини икки бараварга девальвация қилиниши кўплаб компанияларнинг йўлини очди. Аммо хомашёни четдан импорт қилувчи баъзи компаниялар курашмоқда. Масалан, шакар ишлаб чиқарувчилар. Уларнинг хомашёси икки баробар қимматлашгани ҳолда шакарнинг нархи уй хўжалигида муҳимлиги боис белгиланган нархда қолди.
 
Бунинг ўрнига, ҳукумат қайта ишланган шакар импортини йўлга қўйди. Натижада Ўзбекистон украин шакарининг асосий харидорига айланди.
 
“Ғолиблар ва мағлублар бор. Айрим соҳалар ва компанияларнинг имтиёзларини тугатиш билан бирга иқтисодий бузилишнинг олдини олиш муҳим”, дейди Тиммер.
 
Жаҳон банки Ўзбекистонда энергия самарадорлиги, боғдорчилик ва тез тиббий ёрдам бўйича тўртта янги лойиҳани молиялаштириш учун 940 миллион доллар ажратди.
 
“Биз ислоҳотлар импульсини туширмаслик учун Ўзбекистонни кредитлаш ҳажмини оширдик. Агарда ислоҳотларнинг ҳозирги суръати бардавом бўлса, қойилмақом бўларди”, дейди Тиммер.
 
Шу  билан бирга, унинг сўзларига кўра, Тошкентдаги ҳукумат ислоҳотларнинг меҳнат бозорига таъсиридан ҳавотирда ва, катта эҳтимол билан эҳтиёткорона ҳаракат қилади. Негаки, ишсизлик Ўзбекистоннинг энг катта муаммоларидан бири.
 
“Инфляцияни назоратга олиш кечиктириб бўлмайдиган вазифа. Айни ватда у 20 фоизга яқин ва менимча ҳукумат уни камайтиради. Аммо бу нисбатан қаттиқ фискаль ва пул-кредит сиёсати юритишни талаб қилади”, дейди Каҳконен.
 
Каҳконеннинг фикрича, энергетика соҳасидаги йўқотишларни камайтириш учун керакли чораларни кўриш ва давлат субсидияларини камайтириш керак.
 
Унинг сўзларига кўра, давлат корхоналарини қайта шакллантириш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва тўғридан-тўғри инвестицияларни кўпайтириш муҳим ҳисобланади.
 
“Ўзбекистонда юқори даражадаги давлат бошқарувидаги кўплаб чеклов ва қоидаларга эга давлат эканини ҳисобга олсак, қилинадиган ишлар кўп. Аммо нарх, валбта курслари ва бошқа нарсаларнинг либераллаштириши яхши старт бўлди”, дейди Кахконен.
 
Нашр Ўзбекистон Миллий авикомпанияни хусусийлаштиришга тайёр экани, шу билан бирга, олтин ва нефт конлари устидан назоратини сақлаб қолишни исташини эслатиб ўтди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон иқтисоди Жаҳон банки Халқаро валюта жамҳармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!