...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Ортиқхўжаев уйи бузилаётган журналистга шахсан қўнғироқ қилди


19:24, 23.10.2018 Жамият
 18 605

“Qalampir.uz” кўтарган навбатдаги масала ҳам ҳокимнинг эътиборидан четда қолмади.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Атрономия кўчасида истиқомат қилаётганларнинг уйига жорий йилнинг март ойида Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов номидан огоҳлантириш хати келгани ва уйлар бузилиш режасига тушгани ҳақида хабар берган эдик. Уйингиз бузилади, бўшатиб қўйинг мазмунида хат олганлардан бири журналист Шоира Рауфбоева эди. Мақолада айтилганидек, ўшандан буён бу уйларда яшаётганлар бош урмаган эшик қолмаган. Бироқ қаерга кўчишлари, уйлар қачон бузилиши ҳақида аниқ жавоб берилмаган.
 
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни мард одам, деб эшитганмиз. У аввалроқ “Qalampir.uz” кўтарган масалага ҳам эътибор қаратиб, Чилонзор туманидаги ётоқхонада яшаб келаётган етимларнинг ҳар бирига алоҳида уй берган эди. “Qalampir.uz” кўтарган навбатдаги масала ҳам ҳокимнинг эътиборидан четда қолмади.


 
Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, бугун, 23 октябрь куни тушдан кейин Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шахсан ўзи журналист Шоира Рауфбоевага қўнғироқ қилган. Ортиқхўжаев журналист билан мулоқот қилиб, бўлиб ўтган воқеалар ҳақида унга ёлғон маълумот киритилганини, уйлар аллақачон бериб бўлинган деб айтилганини маълум қилган ва Шоира Рауфбоевадан шикоятини Telegram орқали овозли кўринишда йўллашини сўраган. Суҳбат якунида эса эртагаёқ Астрономия кўчасига ишчи гуруҳ боришини қўшимча қилган.
 
“Qalampir.uz” тўплаган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун Юнусобод туманида бўлган. У эртага Астрономия кўчасига бориб, ҳақиқий аҳвол билан танишади. 

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шоира Рауфбоева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар