...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жавлон Камолов: “Qalampir.uz”да бачканалик йўқ!”


15:27, 11.11.2016 Жамият
 2 303

“ProArt” компанияси раҳбари Жавлон Камолов “Qalampir.uz” сайти ҳақида фикрлари билан бўлишди.

Бугун “Qalampir.uz” ўз фаолиятини бошлаганига бир йил тўлди. Бу вақт мобайнида кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари, маданият ва санъат вакиллари, тадбиркорлар, спортчи, ҳуқушунос, психолог, қўйингки, жамиятда ўз ўрнини топган кўплаб соҳа вакиллари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйдик. Уларнинг фаолиятимиз ҳақидаги фикрлари эса биз учун жуда қизиқ. “ProArt” компанияси раҳбари Жавлон Камоловнинг фикрлари ҳам эътиборимизни тортди.
 
Жавлон Камолов, “ProArt” компанияси раҳбари:
 
—  Бу сайтда журналистларини танимасам-да, бош муҳаррир Қамариддин Шайховни бир неча йиллардан буён яхши танийман. Қалами “ўткир” журналист, деб бемалол айта оламан.
 
Сайтдаги мақолаларда майда деталларгача эътибор қаратилиши, аниқ фактлар келтирилиши муҳим жиҳат. Яна бир асосий жиҳати шундаки, сайтда бачканалик йўқ! Ўз фикрига эга ва ўз фикрини исботлай оладиган сайт сифатида ҳурмат қиламан.
 
Сўнгги вақтларда сайтнинг нуфузи ошиб бораётгани ҳам жамоанинг ютуғи бўлса керак. Сайт фаолиятига омад тилайман!
Дурдона Расулова

Теглар:Qalampir.uz Жавлон Камолов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар