...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанддаги халқаро конференцияни 12 мамлакатнинг халқаро ОАВлари ёритиб бормоқда


12:41, 10.11.2017 Жамият
 3 158

Улар орасида Ўзбекистон нодавлат нашрларидан “Qalampir.uz” вакили ҳам бор.

Бугун дунё ҳамжамиятининг нигоҳи Самарқанд шаҳрига қаратилган. Энг нуфузли халқаро оммавий ахборот воситаларининг микрофонлари ҳам Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройига ўрнатилган.
 
10–11 ноябрь кунлари БМТ шафелигида Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция ўз иши бошлади.
 
Халқаро конференцияда дунёнинг 500 дан зиёд сиёсатчилари ва юқори лавозимдаги давлат вакиллари иштирок этмоқда.
 
Ушбу конференция ишини ёритиш учун АҚШ, Буюк Британия, Россия, Эрон, Хитой, Япония, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Покистондан 40 дан ортиқ ОАВ ходимлари иштирок этмоқда. Шунингдек, 100 дан ортиқ маҳаллий ОАВлар вакиллари Форумлар саройининг Матбуот марказига жам бўлишган. Улар орасида Ўзбекистон нодавлат нашрларидан “Qalampir.uz” ҳам бор.  
 
Айни дамда “Qalampir.uz” сайти раҳбари Қамариддин Шайхов Самарқанддаги тадбирларни тўғридан-тўғри кузатмоқда.
 
Куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисида шартнома, қолаверса, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш тўғрисидаги баённома имзоланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Халқаро конференция очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
 
“Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияни “Qalampir.uz” сайтида кузатиб боринг! 

Теглар:Самарқанддаги конференция Халқаро ОАВлар Qalampir.uz Қамариддин Шайхов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар