...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий кореялик йигит ўзбек қизига уйланиб, қайнона-қайнотасига таъзим қилди


14:55, 05.03.2016 Жамият
 22 814

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг аксарияти, келинга ҳаваси келаётганини айтиб, ҳамма куёвлар ҳам кореялик куёв сингари қайнона-қайнотасининг ҳурматини ўрнига қўйганида оилаларда келишмовчиликлар камроқ бўлишини айтишмоқда.

Ижтимоий тармоқлар, Whats App ва Talegram мессенжерларида жанубий кореялик  Ён Ха ва ўзбекистонлик Дилдора турмуш қуришгани ҳақидаги хабарлар ва суратлар тарқалди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тўйга оид видеолар ҳам ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда.

Тўйдаги видеоларнинг бирида жанубий кореялик куёв Ён Ха тўйнинг ўртасидаги давра марказига чиқиб, меҳмонлар қаршисида келиннинг ота-онасига таъзим қилгани тасвирланган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг аксарияти, келинга ҳаваси келаётганини айтишмоқда.
 
Шунингдек, келин ҳам, куёв ҳам миллий қадриятларимизга ҳос тарзда тўйхонага зарчопонда ва Марғилон адрасида кириб келишган.

Маълумотларга қараганда, айни дамда Ён Ха ва Дилдора Тошкентда истиқомат қилишмоқда. 

Теглар:Жанубий Корея Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

FR
12:43 03.05.2016

Nima bolgandayam ota onasi shu toyga rozi bolishganini ozi kotta gap. Har kim peshonasiga yozilgan inson bilan baxtli boladi. Balki shu ozbek qizini peshonasiga koreys yigit bilan baxtli bolish yozilgandir! Baxtli bolishsin!


Аноним
11:29 31.03.2016

Нега хозирги кунда ўзбек қизлари мусулмон бўлмаган хатто динини тайини йўқ бўлганларга турмушга чиқишяпти, ўзимиздаям йигитларни уруғи қуриб кетгани йўғу тиқилиб ётибди, уларни корейслар сингари пули йўқде, интернетда нечтаси корейсларга текканидан пушаймон бўлишяпти хор бўлганига. Майли қизалоқ Тошкентда яшаркан бахтли бўсин, лекин Кореяга кетишга кўнмаслиги керак бутунлай яшашга.


said
14:49 30.03.2016

Бечора отанинг кўзида хурсандчилик эмас, ғам ва қайғу; Уят ва шармандалик кўриниб турибди. Балки у қизи учун ўзбек миллатига муносиб куёв, зал тўла тўйни орзу қилгандир.


Madina
00:44 13.03.2016

Molodest kuyov bola!Dildora baxtli bo'lila!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар