...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулда номаълум эркак уй томидан одамларга қарата ўқ узди


17:39, 15.08.2017 Олам
 2 570

Отишмани уюштирган шахс кузатув камералари ёрдамида қўлга олинди.

15 август куни Истанбулнинг Эсенюрт туманида номаълум эркак турар-жой биноси томидан туриб, одамларга қарата ўқ узди. Воқеа жойидан кузатув камераларига ёзиб олинган видеолавҳалар телеканаллар орқали намойиш этилди.
 
Кадрлар орқали эркакнинг ўрта ёшли киши эканлиги аниқланди. Мазкур ҳудуд йўловчилар ва автомобиллар ҳаракати учун ёпиб қўйилди. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
 
Сўнгги тафсилотларга кўра, Истанбул полицияси томдан туриб, одамларга ўқ очган кишини қўлга олган. Бу ҳақда “Haberturk” телеканали хабар бермоқда.
 
Ҳозирча унинг нима сабабдан атрофга қарата ўқ узганлиги номаълум. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Истанбул Отишма Эсенюрт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!