...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувда 17 нафар фаластинлик ҳалок бўлди


10:25, 02.04.2018 Олам
 1 993

Фаластин ва Исроил ўртасидаги зиддиятда оддий халқ жабр кўрмоқда.

31 март куни Исроил ва Фаластин ўртасидаги Ғазо секторида 10 минглаб фаластинлик намойишчиларнинг Исроил аскарларига қаршилик кўрсатиши оқибатида 17 нафар фаластинлик фалок бўлди. Бу ҳақда CNN маълум қилди.
 
БМТ вакили Риёд Мансурга кўра, Ғазода икки кун давомида фаластинликлар “Қайтариш марши” деб номланган намойишни ташкиллаштирган ва Фаластин байроқларини кўтариб қуролсиз акция уюштирган.


 
Исроил ва Фаластин ўртасидаги чегара ҳудуд ҳисобланган Ғазода фаластинлик намойишчиларнинг чиқишлари анча фаоллашган. Буни Исроил расмийлари чегарага нисбатан даъво деб баҳолаб, ўз кучларини сафарбар қилган.


 
Натижада тўқнашувлар келиб чиққан ва фаластинликларнинг кўпчилиги оғир жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилган.
 
Исроил ва Фаластин ўртасидаги бундай қарама-қаршиликлар 1947 йилдан буён  давом этиб келади. 


 
Бунга сабаб БМТ ўша йили Исроил ва Фаластин давлатини ташкил этиш ҳақида қарор чиқарган ва Исроил давлати ташкил этилган. Аммо Фаластин давлати ташкил этилмай қолган. Бу муаммо ҳозирга қадар икки халқ ўртасида низоларга сабаб бўлади. АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олиши икки мамлакат ўртасида янги ихтилофларни келтириб чиқарди.
Икром Раҳмон

Теглар:Фаластин Исроил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!