...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроил ва Фаластин урушга ҳозир: Чегарада тўқнашувлар бошланди


17:59, 07.12.2017 Олам
 3 956

Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида Исроил ҳарбийлари билан фаластинликлар ўртасида тўқнашувлар бошлангани тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда.

АҚШ расмийларининг Қуддус шаҳрини Исроилнниг пойтахти деб тан олиниши, кўплаб қон тўкилишига олиб келиши мумкинлиги прогноз қилингани тўғрисида хабар берилган эди.
 
Бу борада кўплаб давлат раҳбарилари ўз фикрларини очиқ баён қилишгани тўғрисида ҳам хабар берган эдик.
 
Бу тахминлар тўғри чиқмоқда. Ҳозир, Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида Исроил ҳарбийлари билан фаластинликлар ўртасида тўқнашувлар бошланди, деб хабар тарқатмоқда, Исроил мудофаа армияси.
 
Asharq Al-Awsat газетасининг хабар беришича, тўқнашувлар фаластинлик ёшлар ва Исроил армияси ўртасида бўлиб ўтмоқда.
 
Фаластиннинг Рамаллаҳ шаҳрида яшовчи фуқароларнинг гувоҳлик беришича, умумий иш ташлашлар бўлмоқда, Исроилга ўтиш назорат нуқталарида баррикадалар барпо этилиб, одамлар автомобиллар шиналарини ёқишмоқда.
 
Бундан олдинроқ, Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий қисмига қўшимча ҳарбий кучлар жўнатган эди. 
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Исроил Қуддус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!