...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг Самарқанддаги хонадонида ифтор дастурхони ёзилди


23:29, 15.06.2017 Жамият
 10 042

Пайариқ туманидаги Имом ал-Бухорий масжид мажмуасида ҳам ифторликка тўпланганлар Ислом Каримовни хотирлашди.

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ифтор дастурлари ёзилди.

Шунингдек, Ислом Каримов туғилиб, вояга етган хонадонда эл-юрт учун ифторлик дастурхони ёзилиб, марҳум ҳақига дуолар қилинди.

Пайариқ туманидаги Имом ал-Бухорий масжид мажмуасида ҳам ифторликка тўпланганлар Ислом Каримовни хотирлашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги "Наврўз" ресторанида ташкил қилинган ифторлик дастурхонида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:Ислом Каримов Самарқанд Имом ал-Бухорий Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар