...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг дафн маросимида Марказий Осиёнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади


11:44, 03.09.2016 Жамият
 8 076

Қозоғистон президенти Хитойга уюштирадиган ташрифини кечиктирди, Туркманистон давлат раҳбари эса Қирғизистонга режалаштирган ташрифини бекор қилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов иштирок этади.

Назарбоев G20 саммитига иштирок этиш учун Хитойга уюштирадиган ташрифини кечиктирди. Туркманистон давлат раҳбари эса 3-4 сентябрь кунлари режалаштирилган Қирғизистонга ташрифини бекор қилди.

Аввалроқ, Россия Федерациясидан Ислом Каримовнинг дафн маросимига бош вазир Дмитрий Медведев келиши ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:Ислом Каримов Дафн Маросими Нурсултон Назарбоев Имомали Раҳмон Гурбангули Бердимуҳаммедов Дмитрий Медведев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар