...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов ва Шароф Рашидов ҳақида туркум ҳужжатли фильмлар суратга олинмоқда


19:32, 18.07.2017 Жамият
 7 456

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг болалиги ва ёшлик чоғлари ҳақида қизиқарли туркум фильмлар суратга олинмоқда.

Бироз аввал, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига биноан “Ёшлар” телерадиоканали директори сифатида иш бошлагани, шоир Муҳаммад Исмоил эса телеканал орқали эфирга узатилиши кўзда тутилаётган айрим кўрсатувлар ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали хабар бергани ҳақида ёзган эдик.
 
Шоир Муҳаммад Исмоил телеканал ходимлари томонидан тайёрланаётган янги лойиҳалар ҳақида хабар берар экан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг болалиги ва ёшлик чоғлари ҳақида қизиқарли туркум фильмлар суратга олинаётганини айтади. Қолаверса, Ўзбекистоннинг сиёсий тарихида чуқур из қолдирган раҳбар Шароф Рашидов таваллудига юз йил тўлиши муносабати билан ҳам унинг ёшлиги ва залворли ҳаёти ҳақида фильмни тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилган.
 
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммад Исмоил ушбу ҳужжатли фильмлар қачон экран юзини кўриши ҳақида маълумот келтирмаган.  

Теглар:Ислом Каримов Шароф Рашидов Озодбек Назарбеков Муҳаммад Исмоил Ёшлар телерадиоканали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар