...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов қабрини ким тозалашини биласизми?


11:18, 19.03.2018 Жамият
 22 768

Шавкат Мирзиёев ҳам Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирган эди.

Ўзбек халқининг ардоқли фарзанди, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этганига кўп бўлгани йўқ. Таъбир жоиз бўлса мамлакатда иккинчи бор Наврўз байрами Ислом Каримовсиз нишонланяпти.
 
Ислом Каримов Ўзбекистон раҳбари сифатида иш бошлаган илк даврларда халқимизнинг азалий қадриятлари тикланишига, миллий ва диний байрамларнинг эмин-эркин нишонланишига шароит яратган эди. Мана 27 йилдирки, халқимиз Наврўзни катта шодиёна билан қаршилайди.


 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мангу қўним топган маскан – Самарқанд марказидаги Ҳазрати Хизр мажмуаси байрам арафасида зиёратчилар билан гавжум.
 
17-18 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирган эди.
 
Сиз Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасини тозалаш, қабртошини озода сақлаш кимга топширилганини биласизми? “Севимли” телеканалининг “Замон” ахборот дастури бунга ойдинлик киритди.
 
Ёдгорлик мажмуаси ходимаси Парвина Набираева Ислом Каримов қабртошини тозалаш ўзи учун шараф эканини алоҳида таъкидлайди.
 
Видеони сайтимиз ва YouTube’даги расмий каналимизда кўришингиз мумкин. 

Теглар:Ислом Каримов қабри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар