...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов номи берилган кўчалар яна биттага кўпайди


12:19, 12.04.2017 Жамият
 2 927

Наманган вилоят ва шаҳар ҳокимлиги раҳбарлигида жамоатчилик вакиллари ушбу кўчани Ислом Каримов номи билан аташни таклиф қилди.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг ўн олтинчи сессиясида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом  Абдуғаниевич  Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш масаласи муҳокама этилди.
 
Наманган вилоят ва шаҳар ҳокимлиги раҳбарлигида жамоатчилик вакиллари, турли касб эгалари Наманган шаҳрининг “Дўстлик” шоҳкўчасини Ислом Каримов номи билан аташ юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
 
Сессияда Наманган шаҳрининг “Дўстлик” шоҳкўчасига Ислом Каримов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Айни кунларда кўчанинг номини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган барча ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Ислом Каримов Наманган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар