...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов Франция президентига ҳамдардлик билдирди


18:51, 15.07.2016 Жамият
 4 187

Ницца шаҳрида бўлган теракт муносабати билан Францияда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Кеча,  14 июль куни Франциянинг Ницца шаҳрида бўлган мудҳиш теракт оқибатида 84 киши ҳалок бўлди, уларнинг 12 нафарини болалар ташкил этди. Бундан ташқари, 100дан ортиқ одам жароҳатланди. 
 
Бу воқеа ўтган йилнинг ноябридаги Париж терактидан сўнг мамлакатдаги энг мудҳиш фалокатлардан бири бўлди.
 
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Респубикаси Президенти Франсуа Олландга Ницца шаҳридаги теракт юзасидан самимий ҳамдардлик изҳор этди.
 
Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганлигини қайд этди, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ислом Каримов Франция Ницца Теракт Франсуа Олланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар