...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов фаолиятига бағишланган маркалар чиқарилади


18:15, 05.09.2017 Жамият
 3 612

Маркалар 7 минг нусхада чоп этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори асосида Ислом Каримовнинг меросига бағишланган махсус почта маркалари тайёрланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон почтаси” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
 
Почта маркаларида Ислом Каримовнинг раҳбарлиги остида мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар ва воқеалар акс этган.
 
“Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган почта маркалари туркуми муомалага киритилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ислом Каримов Ўзбекистон почтаси Маркалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар